Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Давлат боғчаларида ота-оналар тўлови учун қўлланилган «чегирма» муддати тугади

Давлат боғчаларида ота-оналар тўлови учун қўлланилган «чегирма» муддати тугади

Жорий йил 1 январдан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларига нисбатан туманлар тоифасидан келиб чиқиб, белгиланган камайтирувчи коэффициентларнинг амал қилиш муддати тугади.

Бу ҳақдаги огоҳлантириш Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 22 январдаги 05-22-368-сонли хати билан Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига жўнатилган.

Гап шундаки, 2024 йил 30 сентябрдаги ПФ-152-сон фармон билан Президентнинг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сон қарорининг 9-бандига тегишлича ўзгартириш киритилган. 

Унга кўра, давлат мактабгача таълим ташкилотларида бола таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларига нисбатан туманларнинг тоифасидан келиб чиқиб, камайтирувчи коэффициентлар қўлланилиши муддати 2025 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар этиб белгиланган.

ПҚ-471-сон қарорга кўра, давлат мактабгача таълим ташкилотларида бола таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларига нисбатан туманлар тоифасидан келиб чиқиб, камайтирувчи коэффициентлар қўлланилиши қуйидагича эди:

  • 5-тоифадаги туманларда — 25 фоиз;
  • 4-тоифадаги туманларда — 25 фоиз;
  • 3-тоифадаги туманларда (шаҳар аҳоли пунктларидан ташқари) — 15 фоиз.

Эндиликда мазкур тоифага кирган ҳудудларда ҳам камайтирувчи коэффициентлар қўлланилмайди ва ота-оналар тўлови 100 фоиз ундирилади.

Эслатиб ўтамиз, охирги марта Ҳукуматнинг 246-сон қарори билан 2024 йил 1 июн (ўртача 20 фоизга) ва 2025 йил 1 январдан бошлаб (10 фоизга) амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг оширилган миқдорлари тасдиқланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг