Давлат ишхоналарида айрим функция ва хизматлар аутсорсингга ўтказилади (рўйхат)
Президентнинг 2025 йил 18 ноябрдаги Ф-59-сон давлат корхоналарида аутсорсинг асосида бажарилиши лозим бўлган функция ва хизматлар рўйхати тасдиқланди.
Жумладан, тозалаш, хавфсизлик, овқатланиш, автотранспорт, техник хизмат, IT қўллаб-қувватлаш, бухгалтерия, юридик хизмат, маркетинг ва колл-марказ каби юмушлар хусусий секторга берилади.
Улар:
- Бино ва ҳудудларни тозалаш (клининг) хизмати.
- Қоровуллик ва объектларни муҳофаза қилиш хизмати.
- Ишчилар овқатланишини ташкил этиш (кейтеринг) хизмати.
- Ходимларни хизмат автотранспорти билан таъминлаш хизмати (ҳайдовчи билан бирга).
- Бино ва иншоотларни техник қўллаб-қувватлаш (сантехника, электр таъминоти ва бошқа муҳандислик хизматлари).
- Ишлаб чиқариш ускуналарига техник хизмат кўрсатиш.
- Ахборот технологиялари инфраструктурасига хизмат кўрсатиш (IT-аутсорсинг).
- Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва техник қўллаб-қувватлаш хизмати.
- Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботни юритиш хизмати.
- Юридик маслаҳат ва ҳуқуқий ҳамроҳлик хизмати.
- Ходимларни танлаш ва ишга қабул қилиш (рекрутинг) хизмати.
- Иш ҳақини ҳисоблаш ва кадрлар бўйича ҳужжат юритиш хизмати.
- Маркетинг, реклама ва жамоатчилик билан алоқалар хизмати.
- Мижозлар учун колл-марказ ва ахборот хизмати.
- Почта-курьерлик ва ҳужжат етказиб бериш хизмати.
- Полиграфия ва босмахона хизмати (матбаачилик ва нусха кўпайтириш ишлари).
- Конференция, семинар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш хизмати.
- Автопаркни бошқариш ва автотранспортларга сервис хизмати.
- Лаборатория синовлари ва сертификатлаш хизматлари.
- Ички аудит ва консалтинг хизмати.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter