Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дилором Тошмуҳаммедова лавозимидан озод қилинди

Дилором Тошмуҳаммедова лавозимидан озод қилинди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14 февралдаги қарорига мувофиқ, Дилором Тошмуҳаммедова бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ҳукумат ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази директори лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

У 2018 йилнинг сентябрь ойидан ушбу марказ директори вазифасида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Дилором Тошмуҳамедова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери бўлган. 1984 йилда Тошкент Давлат тиббиёт институтини ва 2003 йилда Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг