Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дорихоналар 2 млрд сўмга яқин асоссиз даромад кўргани аниқланди

Дорихоналар 2 млрд сўмга яқин асоссиз даромад кўргани аниқланди

Фото: Xabar.uz

Рақобат қўмитаси томонидан дори воситаларига белгиланган устамаларни ошириб қўллаш ҳолатлари аниқланди. 

Хабарингиз борки, дори воситаларига белгиланган чекланган савдо устамаларини ошириш ҳолатлари бўйича ҳуқуқбузарликлар Солиқ органлари тизимида аниқланиб, Қўмитанинг «Fair Tech» ягона ахборот тизимига хабар юбориш тизими йўлга қўйилган.

2026 йилнинг II чораги давомида Қўмитанинг «Fair Tech» ягона ахборот тизимига келиб тушган хабарлар юзасидан белгиланган тартибда чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, 237 та дорихонада (33 та улгуржи ва 204 та чакана) 148 810 та ҳолатда 1,9 млрд сўм миқдорида асоссиз даромад олинганлиги аниқланиб, истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди ҳамда истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилди.

Қўмита томонидан мазкур йўналишдаги ишлар давом эттирилиб, қонунчилик талаблари бузилишига йўл қўйган дорихоналарга нисбатан чора кўриш давом эттирилади ҳамда уларнинг рўйхати очиқ тарзда эълон қилиб борилиши маълум қилинади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг