Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эксперт энг фойдали чой турини маълум қилди

Эксперт энг фойдали чой турини маълум қилди

Хитойнинг улун номли чойи барча турдаги чойлар орасида инсон танаси учун энг фойдали ҳисобланади. Бундай хулосага ушбу ичимликлар бўйича тадқиқотчи Тим Бонд келди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, улун чойини ичиш қандли диабет билан оғриган беморларда қанд миқдорини барқарорлаштиришга ёрдам беради – бу касалликдан азият чекаётган одамлар иштирокидаги тадқиқотда исботланган. Бундан ташқари, чой тиш ва юрак-қон томир касалликларининг олдини олишга ёрдам беради.

Хитой чойи спорт кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатади: у мушаклар ва метаболизмни кўк чойга қараганда бир неча баробар самаралироқ тиклайди, дейди Бонд.

Мутахассис бу чойнинг ўзига хос хусусиятларини уни тайёрлашнинг махсус усули ёрдамида тушунтиради. Чой қайноқ сувдан фойдаланмасдан тайёрланади, бу эса антиоксидантларни кўпроқ ушлаб туриш имконини беради, деб ёзади Daily Express.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг