Электромобилда такси қилувчиларга имтиёзлар берилади – лойиҳа
Электромобилда такси хизмати кўрсатувчи фуқароларга имтиёзлар жорий этиш режалаштириляпти. Бу ҳақда президент фармони лойиҳасида қайд этилган.
Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ, ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтиб, такси хизматини кўрсатувчи фуқаролар учун белгиланган ижтимоий солиқни тўлашда 30 фоизгача чегирма берилиши ҳамда давлат ташкилотларига тегишли бўлган, шу жумладан, аэропорт ва вокзалларнинг пулли автотураргоҳларидан 30 дақиқагача бепул фойдаланишга рухсат берилиши мумкин.
Шунингдек, ҳуқуқбузарлик ва йўл-транспорт ҳодисаси содир этмасдан 1 миллион километр масофада такси хизматини кўрсатган фуқароларга «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишонини бериш амалиёти йўлга қўйилади.
Қайд этилишича, юқоридаги тартиб орқали электромобилда такси хизматини кўрсатувчи ўзни ўзи банд қилган фуқаролар сони 300 минг нафарга етказилади. Ёнилғи двигателли автомобилларнинг атмосфера ҳавосини ифлослантиришдаги улушини эса 7 фоизгача камайтиришга эришилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter