Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Элмира Боситхонова: «Бозорчи аёлларда на маънавият, на маърифат бор»

Элмира Боситхонова: «Бозорчи аёлларда на маънавият, на маърифат бор»

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова бозорчи аёлларда маънавият ва маърифат йўқлигини қайд этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

«Мамлакатни биламан десанг, бозор билан мозорига бор, деган гап бор. Ҳақиқий бозорчи аёлларда на маънавият, на маърифат бор. Аммо шу сўзга мос бўлмаслиги учун хотин-қизлар қўмитаси нима қилди?», – деди Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситханова.

Бу хақда у бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Оиладаги зўравонлик масалалари, турли вазиятлар таҳлили ва бу борада олиб борилаётган чора-тадбирлар» мавзусидаги брифингда айтиб ўтган.

Ўзбекистон хотин-қизлар раисининг айтишича, эндиликда бозорларда қўмитанинг бошланғич ташкилоти тузилади.

Бозорда ишлайдиган аёллар маърифатсиз «бозорчи аёл» номига муносиб бўлмасликлари учун бошланғич ташкилот хонасида улар билан маърифий суҳбатлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

«Бор ҳаракатимиз бозор ҳақиқатан ҳам маърифат манбаи бўлишига эришишга қаратилади», –деди Боситханова.

Шунингдек, бозорларда радиоузел орқали Зулфияхонимнинг «Хотирам синиқлари»га ўхшаш асарлар ҳар куни беш-олти мартадан ўқиб эшиттирилиши, муомала маданияти мавзусида эшиттиришлар тайёрланиши ҳам кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг