Банклардан онлайн кредит олишга бир кунда бир марта рухсат этилади
Жорий йил 21 январ куни Кредит ва тўлов ташкилотлари, тўлов тизими операторлари томонидан жисмоний шахсларга масофадан молиявий хизматлар кўрсатишда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда фрод ҳолатларининг олдини олиш бўйича минимал талаблар тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди.
Низомга кўра, онлайн кредит олиш учун ариза берилганда, кредит ташкилоти аввало фойдаланувчи маълумотларини Кредит битимини тузиш тақиқланган шахслар реестрида текширади.
Агар фойдаланувчи маълумотлари реестрда топилмаса, онлайн кредит бериш жараёни давом эттирилади.
Агар бир ЖШШИР бўйича бир вақтнинг ўзида бир нечта кредит ташкилотлари сўров юборса, кредит бюроси фақат биринчи бўлиб юборилган сўровга жавоб беради.
Биринчи сўров юборган кредит ташкилоти ушбу ЖШШИР бўйича онлайн кредит расмийлаштирилганлигини маълум қилса, кредит бюролари мазкур ЖШШИР бўйича бошқа кредит ташкилотларига 24 соат давомида сўров қабул қилинмаслиги тўғрисида маълумот беради.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter