Энди никоҳ шартномасини масофавий тасдиқлатиш мумкин
Адлия вазирлиги томонидан “Нотариуслар томонидан никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби тўғрисида”ги низом давлат рўйхатидан ўтказилди.
Янги тартибга кўра:
Расмийлаштириш шакллари: Никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилиши мумкин.
Мурожаат қилиш: Фуқаролар нотариал идорага шахсан келиб ёки масофавий тарзда My.gov.uz портали ҳамда E-notarius.uz ахборот тизими орқали ариза беришлари мумкин.
Нотариус мажбуриятлари: Шартномани тасдиқлаш жараёнида тарафларнинг никоҳ ёшига етганлиги, никоҳда бор ёки йўқлиги ва илгари бундай шартнома тузилмагани қатъий текширилади.
Имзолаш тартиби: Тўловлар амалга оширилиб, лойиҳа тайёрлангач, тарафлар нотариус ҳузурида шахсан иштирок этиб, ҳужжатни имзолайдилар.
Ушбу янгилик соҳада рақамлаштириш кўламини кенгайтириш ва фуқароларга қулайлик яратишга хизмат қилади, дейилади хабарда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter