Энди хорижда амал қиладиган ҳужжатларни тасдиқлатиш учун пойтахтга келиш шарт эмас
Бугунги кунгача хорижий давлатларда амал қилиши учун берилган ҳужжатларни тасдиқлатиш учун фуқаролар Адлия вазирлигига, Тошкент шаҳрига келишлари зарур эди. Янги тартибга асосан бу талаб бекор қилиниб фуқаролар ушбу ҳужжатларни тасдиқлатиш учун Тошкент шаҳрига келиб юрмасдан, ўзларининг доимий яшаш жойларидаги туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига мурожаат қиладилар. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги қарорига асосан эндиликда, давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан хорижий давлатларда амал қилиши учун берилган ишончнома, шартнома, гувоҳномаларни, шунингдек ФҲДЁ бўлимлари томонидан берилган гувоҳнома ва маълумотномаларни тасдиқлашда имзонинг ва ҳужжатга қўйилган муҳр ёки штампнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаб, махсус штамп қўйиш апостиль ҳисобланади.
Марказ ходимлари томонидан электрон анкета тўлдирилиб, 10 дақиқа ичида тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоят ёки Тошкент шаҳар адлия бошқармасига юборилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, тегишли вилоят ёки Тошкент шаҳар адлия бошқармаси анкетани қабул қилиб олганидан сўнг 5 иш куни ичида ҳужжатни тасдиқлаш (апостиль қўйиш) бўйича қарор қабул қилади.Ҳужжатлар тасдиқланган тақдирда дарҳол давлат хизматлари марказига етказилади.
Давлат хизматлари маркази ҳужжат тасдиқланганлиги ҳақидаги хат тушгандан сўнг 1 соат мобайнида ҳужжатини олиб кетиш учун ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter