Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энг ёш вазир ўринбосари ўз тўйини «супер-ихчам» ўтказмоқчи

Энг ёш вазир ўринбосари ўз тўйини «супер-ихчам» ўтказмоқчи

Алишер Саъдуллаев Ўзбекистоннинг энг ёш вазир ўоинбосари ҳисобланади.

Фото: Спутник

Ўзбекистон Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида унаштирилгани ҳақида пост қолдирган.

Алишер Саъдуллаев саҳифасидан скриншот

«Sputnik» нашрининг аниқлик киритишича, унаштирув маросими Арафа куни, улар сафардалигида бўлиб ўтган.

«Юртимизда тинчлик ва ривожланиш давомий бўлсин. Халқимиз хизматида бўлишлик ва аларнинг ишончларига эришиш барча юртдошларимизга насиб этсин. Комил фарзандлар тарбиялаб, юртимиз равнақига ҳисса қўшиш барчамизга насиб айласин! Рисоладагидек, намунавий ва супер-ихчам тўй ўтказамиз. Шу баҳонада #ixcham_tōy трендини ҳам йўлга қўйиб оламиз. Қани ёшлар шу жабҳада ҳам бирлашайлик!», — деган вазир ўринбосари.

«Фейсбук» фойдаланувчилари Саъдуллаевга бахт тилашмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг