Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эркинжон Турдимов «негатив материал» ёзганларга пул берилишини айтди

Эркинжон Турдимов «негатив материал» ёзганларга пул берилишини айтди

Фото: Xabar.uz

Самарқанд вилояти ҳокими  Эркинжон Турдимов 15 февралдан бошлаб танқидий материал тайёрлаб, тақдим этадиган журналист ва блогерларни моддий рағбатлантирмоқчи.

«15 февралдан бошлаб ким негатив олиб келса, пул берамиз. Албатта, асосли ва исботланган бўлиши керак. Катта материал бўлса кўпроқ, кичик бўлса камроқ пул берамиз. 

Мен ўзим алоҳида пул топиб бераман. Ким олиб келишини фарқи йўқ, кўчадаги одам бўлсаям майли. Расмга олинган бўлса, тасдиқланган бўлса. 

Қандай рағбатлантирамиз? Масалан, маҳалла раиси, ёки ветеринар булар ҳаммаси бюджетдан ойлик олади. Фаолиятида камчилик тасдиқланса, унга 30-40 фоизгача жарима солинади. Ўша пулни рағбатлантирувчи мукофот қилиб берса бўлади»,—дейди Самарқанд вилояти ҳокими. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг