Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эронда йўловчи самолёти ҳалокатга учради

Эронда йўловчи самолёти ҳалокатга учради

Фото:REUTER

18 февраль куни Теҳрондан Ясуж шаҳрига учаётган вақтда Эроннинг АТР 72-600 русумли самолёти мамлакатнинг марказий қисмида, Исфаҳон вилоятининг тоғли ҳудудидаги Семиром аҳоли пункти яқинида қулаб тушган. Бу ҳақда «Mehr» агентлигига таянган ҳолда ТАСС хабар бермоқда.

«Aseman Airlines» авиакомпаниясига тегишли самолёт бортида 60 нафар йўловчи ҳамда 6 нафар экипаж аъзоси бўлган. Воқеа оқибатида уларнинг барчаси ҳалок бўлган. Бу ҳақда авиакомпания раҳбари «Tasnim» агентлигига маълум қилган.

Фото: EPA/ABEDIN TAHERKENAREH

Воқеа жойига қутқарув вертолёти етиб борган, аммо об-ҳаво ёмонлиги туфайли қўна олмаган. Ҳалокатдан бирмунча вақт олдин экипаж ҳудуддаги фермалардан бирида фавқулодда ҳолатда қўнмоқчи бўлган.

Маълумотларга қараганда самолёт бундан 20 йил аввал ишлаб чиқарилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг