Euronews Ўзбекистондаги ижтимоий ўзгаришларни эътироф этди

Халқаро оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистондаги ижтимоий ўзгаришлар ҳақида тобора кўпроқ ёзилмоқда.
Яқинда Euronews сайтида катта мақола чоп этилди: «Ўзбекистон қандай қилиб ўзининг ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштирмоқда?»
Энг қиммати — мақолада амалий натижалар қайд этилган:
- ягона рақамли тизим орқали ёрдам тезроқ ва шаффоф тақдим этилмоқда;
- 92 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган фуқаро иш билан таъминланди;
- тахминан 10 минг киши мустақил ҳаётга қайтди;
- камбағаллик реестрига 621 минг оила киритилган ва улар учун индивидуал ёрдам режаси ишлаб чиқилмоқда;
- реабилитация воситалар рўйхати кенгайди (инвалидлар аравачасидан тортиб бионик протезларгача) ва уларни олиш муддати анча қисқарди.
Мақолада таъкидланганидек, ислоҳотлар фақат “қоғозда” эмас, балки минглаб оилаларнинг ҳаётида сезиларли ўзгаришлар ясамоқда: реабилитация воситалари билан таъминлаш, уй шароитини мослаштириш, оғир вазиятдан олиб чиқиш ва ижтимоий ходимларнинг доимий ёрдами — буларнинг барчаси реал ҳаётий мисолларда кўрсатиб берилган.
Мақолани ушбу ҳавола орқали тўлиқ ўқишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter