Фарғонада бировларнинг номига машина олиб, ўзлаштириб юборган шахс аниқланди

Фарғона вилоятида 6 нафар фуқаро номига автомобил харид қилиб ўзлаштирган шахс аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳри бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.Унда фуқаро А.С. 6 нафар фуқарони алдаб, уларнинг номига тижорат банки филиалидан ажратилган автокредит тўловларини ўзи тўлаб юришига ишонтириб, жами 1,2 млрд сўм кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинган 8 та автотранспорт воситасини бошқа шахсларга сотиб юбориб, ўзлаштирганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter