Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Гуанжо» клиникасининг кирдикорлари фош бўлди

«Гуанжо» клиникасининг кирдикорлари фош бўлди

Ижтимоий тармоқларда «Гуанчжоу» клиникасининг сирини фош қилишгани ҳақида видеолавҳалар тарқалиб кетган. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан баёнот берган.

Видео ички ишлар ва бошқа тегишли органлар ходимлари клиникага кириб, текширув ўтказгани акс этган. Видеода айтилишича, беморларга берилган барча дори воситалари Хитойдан олиб келинмаган, балки Ўзбекистондаги дорихоналардан сотиб олинган ва шу ерда янгитдан қадоқланган.

Айтилишича, «GUANGZHOU MEDICAL of CHINA» МЧЖ мансабдор шахслари ва ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси 2-қисми «б» банди (Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида мазкур клиниканинг Тошкент шаҳридаги ва бошқа вилоятлардаги филиалларида текширув ўтказилган. Ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг