Гулистондаги портлаш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди
Жорий йилнинг 2 декабрь куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги «Uz Bek Family» МЧЖга қарашли овқатланиш шохобчасида газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши туфайли ёнғин юз берган.
Бахтсиз ҳодиса оқибатида 29 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олган, улардан 3 нафари вафот этган.
Жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатиш, ҳодиса сабабларини аниқлаш ҳамда келгусида бундай бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига мувофиқ Бош вазир ўринбосари О.Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter