Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳаж зиёратини адо этган илк ҳожилар Тошкентга келдилар

Ҳаж зиёратини адо этган илк ҳожилар Тошкентга келдилар

Фото: Uzbekistan Airports.

​Ҳаж зиёратини адо этган илк юртдошларимиз Тошкентга қайтишди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди. 

Бортида 245 нафар зиёратчи бўлган HY-5304 рейси билан Жиддадан келган “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг самолёти 12 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 17:30 да Тошкент халқаро аэропортига қўнди. 

Келган зиёратчиларни пойтахт аэропортининг учиб келиш залида яқинлари ва қариндошлари кутиб олди. Вилоятлардан келган зиёратчиларни зал олдида махсус автобуслар кутиб олди. 

12-30 июн кунлари Жиддадан Тошкент, Наманган, Қарши, Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Нукус шаҳарларига жами 62 та рейс режалаштирилган бўлиб, уларда 15 150 нафар зиёратчилар Ҳаж сафаридан қайтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг