Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳоким ўринбосарига бензин сепиб ёқиб юборган тадбиркорнинг дўкони бузилмайдиган бўлди

Ҳоким ўринбосарига бензин сепиб ёқиб юборган тадбиркорнинг дўкони бузилмайдиган бўлди

Фото: «Дарё»

Яккабоғлик тадбиркор, туман ҳокими ўринбосари Мансур Тўймаевга бензин сепиб ёқиб юборган Баҳриддин Исомовнинг дўкони бузилмайдиган бўлди. Етказилган моддий эса зарар суд орқали ундирилади. Бу ҳақда  Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Қашқадарё вилоят ҳокими Зафар Рўзиев бугун, 27 июль куни эрта тонгда Яккабоғ тумани «Эски Яккабоғ» қўрғончасида  келиб, аҳоли билан учрашган.

Аҳолининг муаммо ва мурожаатларини тинглагач, вилоят ҳокими туман ҳокимлиги ва тадбиркорлар ўртасида юзага келган тушунмовчилик ва англашилмовчиликка чек қўйишини билдирган.

Таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олиниб, тадбиркорлар талаби қондирилган. Вилоят ҳокими З.Рўзиев тадбиркор Баҳриддин Исомовнинг турмуш ўртоғи Нодира Ҳайдарова ҳамда фарзанди Шарофиддин Даминов билан якка тартибда мулоқот ўтказган. Якунда яккабоғлик тадбиркор Баҳриддин Исомовнинг дўкони бузилмайдиган бўлди. Етказилган моддий зарар эса суд орқали ундирилади.

Тушгача давом этган мулоқотда вилоят ҳокими 30га яқин дўкони бузилган тадбиркорларга бузилган дўкони ёнида бўлиб туришларини, шахсан ўзи бориб, компенсация пули ҳисобланиб, тўлаб берилишини назоратга олишини билдирган. Бу буйича масъул ходимларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилган.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг