Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳоким ёрдамчилари ОТМларга имтиҳонсиз қабул қилинади

Ҳоким ёрдамчилари ОТМларга имтиҳонсиз қабул қилинади

Президентнинг «Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

Унга кўра, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб олий маълумотга эга бўлмаган ҳоким ёрдамчиларини давлат олий таълим муассасаларининг иқтисодий таълим йўналишларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тавсиясига кўра давлат гранти асосида сиртқи таълим шаклига суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш амалиёти жорий этилади.

Аввалроқ ҳоким ёрдамчиларининг ойлик иш ҳақи миқдори ҳақида хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг