Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳокимнинг ўғли ҳоким бўлди

Ҳокимнинг ўғли ҳоким бўлди

Фото: «Xabar.uz»

Халқ депутатлари Балиқчи туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди. Бу ҳақда «Davletov.uz» телеграмм каналида хабар берилди.

Собиқ ҳоким Ўткирбек Ўктамбекович Бектемиров соғлиғи туфайли туман ҳокимлиги лавозимидан бўшаш тўғрисида ёзган аризаси қониқтирилди. Унинг ўрнига ҳозирда Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаётган Жасурбек Одилжонович Абдурайимов туман ҳокими лавозимига тайинланди.

«Davletov.uz»нинг аниқлик киритишича, Ж.Абдурайимовнинг отаси Одилжон Абдурайимов ҳам ўз даврида Балиқчи туман ҳокими, кейинчалик Андижон вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг