Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ички ишлар органларининг кийими ўзгаради

Ички ишлар органларининг кийими ўзгаради

Ички ишлар органлари ходимларининг янги махсус кийим-боши, атрибутикаси ва фарқловчи белгилари ишлаб чиқилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 23 августда имзолаган ички ишлар тизимида шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш ҳақидаги қарорда белгиланган.

Ҳужжатда айтилишича, Ички ишлар вазирлиги Бош прокуратура ва Молия вазирлиги билан биргаликда «фуқаролар онгида ички ишлар органлари тўғрисида ижобий тасаввурни шакллантириш заруратини ҳисобга олган ҳолда» янги кийимни тайёрлаши керак.

Шунингдек, «Жиноятчиликка қарши курашда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун» идоравий кўкрак нишони таъсис этилди. Ушбу кўкрак нишони билан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш, шахсларни қидириш ва кадрлар тайёрлаш соҳасида халқаро муносабатларни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган ички ишлар органлари, шу жумладан, хорижий полиция тузилмалари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари мукофотланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг