Ички ишлар вазирининг собиқ биринчи ўринбосари «Маҳалла» кенгаши раиси бўлади
Олий Мажлис Сенатининг I ялпи мажлисида президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.
«Xushnudbek.uz» каналининг хабар беришича, президент «Маҳалла» кенгаши раисининг ўзгаришини маълум қилган.
«Яқинда эшитасизлар, «Маҳалла»нинг раҳбарини ҳам алмаштирамиз. «Маҳалла»нинг тизими ҳам бошқача бўлади, раҳбари ҳам бошқа бўлади. Биз маҳалланинг жамиятдаги ролини кучайтирмоқчимиз. Шу сабабли «Маҳалла» кенгашига ҳам ўзим ишонган одамни олиб келмоқчиман. Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғини бекорга чақирганим йўқ. У ҳали сизлардек сенатор бўлади, «Маҳалла»нинг раиси бўлади тез орада», — деган Шавкат Мирзиёев.
Маълумот учун, Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи сифатида Раҳмат Маматов 2017 йилнинг октябрь ойидан буён ишлаб келмоқда.
Раҳмат Маматов ўз вақтида Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – жиноят қидирув ва террорчиликка қарши кураш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter