ИИВ академиясига ўқишга киритмоқчи бўлганлар ушланди
Ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаролар С.Р. ва С.Ш. ўзаро тил бириктириб, фуқаро Б.М.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Ички ишлар академиясига ўқишга киритиб қўйишлари эвазига 12 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter