Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Икки ҳоким ва бир вазир Татаристонга борди

Икки ҳоким ва бир вазир Татаристонга борди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

17-18 май кунлари Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов ва бошқа мутасаддилардан ташкил топган ўзбек делегациясининг Татаристон пойтахти Қозон шаҳрига ташрифи амалга оширилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур ташрифнинг мақсади ўзаро тажриба алмашиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, шаҳарсозлик, архитектура, ободонлаштириш, жамоат транспорти тизимини ўрганиш, шунингдек, Қозондаги ижтимоий ва инфратузилма объектлари билан танишишдан иборат.

Ташриф давомида ўзбек делегациясининг Қозон мэри Ильсур Метшин билан учрашуви бўлиб ўтган.

Шунингдек, делегация Горкинско-Ометьевский ўрмон боғини, Татаристон Республикаси Миллий кутубхонасини, «Оқ гуллар» булварини, «Урам» экстремал боғини, «Aрт Cити» уй-жой мажмуасини, Нижний Кабан кўлини таълим, спорт ва бошқа объектларни кўздан кечиришди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг