Ироқ Ўзбекистонга тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўймоқчи
Айни кунларда Ироқ давлатида бўлиб турган ўзбекистонлик тадбиркорлардан иборат делегация мамлакат иқтисодиёт консуллиги томонидан ташкил этилган норасмий форматдаги «Бизнес мулоқот» тадбирида иштирок этди.
Мулоқот давомида Ироқ расмийлари томонидан виза тизими соддалаштирилаётгани, шунингдек, Ўзбекистонга тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.
Қайд этилишича, «Baghdad International Fair» кўргазмаси доирасида ташкил этилган ушбу учрашув икки давлат экспортёрлари учун муҳим ҳамкорлик платформаларидан бирига айланди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter