Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ишдан олинган икки ўринбосар туманларга ҳоким бўлди

Ишдан олинган икки ўринбосар туманларга ҳоким бўлди

Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2 нафар ўринбосари ҳам вазифасидан озод этилгани хабар берилганди.

Вазифасидан озод этилган ушбу ўринбосарларга Президент томонидан сўнги имконият берилган. Бу ҳақда сессияда иштирок этган Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов маълум қилган.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Хуррам Жўраев Чироқчи тумани ҳокими, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Бахтиёр Ражабов эса Миришкор тумани ҳокими лавозимларига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда «тўртлик», жумладан ҳоким Зафар Рўзиев ишдан олингани хабар қилинганди. Унинг ўрнини Зойир Мирзаев эгаллади.

Шунингдек, бир қатор туманлар ҳокимлари ҳам ишдан бўшатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг