Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ишга киритувчи» бошлиқ ва «боғча очиб берувчи» бош мутахассис пора билан қўлга тушди

«Ишга киритувчи» бошлиқ ва «боғча очиб берувчи» бош мутахассис пора билан қўлга тушди

Фото: ДХХ

Қашқадарё ва Фарғонада коррупцион ҳолатлар аниқланди, деб хабар берди ДХХ.

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи 2 нафар фуқаронинг жорий йил июл ойида ФВВ Шаҳрисабз ва Чироқчи туманлари бўлимлари касбийлаштирилган ёнғин-қутқарув қисмларига ҳайдовчи вазифасига ишга қабул қилинганликларидан фойдаланиб, гўёки уларнинг ишга киришларида кўмаклашганини рўкач қилиб, 6 минг АҚШ доллари талаб қилган.

ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ўтказган тезкор тадбирда мазкур мансабдор Шаҳрисабз туман ФВБ маъмурий биносида сўралган пулдан 3,5 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шундай қонунбузарлик Фарғона вилоятида ҳам аниқланди. Марғилон шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бош мутахассиси фуқарога давлат хусусий шерикчилик асосида боғча очиши учун вазирликда ишловчи танишлари орқали рухсатнома олиб беришни ваъда қилиб, эвазига хизмат хонасида 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан ушланган.

Фото: ДХХ

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг