Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Исроилга жўнатиш учун 17 минг доллар сўраган раҳбар ушланди

Исроилга жўнатиш учун 17 минг доллар сўраган раҳбар ушланди

Фото: Xabar.uz

Хорижий давлатларга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзачўл тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро А.Б. 10 000 АҚШ доллари эвазига фуқаро З.И.ни гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Исроил давлатига ишлаш учун юборишини айтиб, келишилган пулдан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Бухоро шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.А. фуқаролар У.Р. ва А.Ж.ни ишончига кириб, уларни гўёки чет элда яшовчи танишлари орқали ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, Болгария ва Литва давлатларига юбориш учун виза олиб бериши эвазига 3 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда «S.T.» МЧЖ раҳбари О.А. фуқаро М.М.нинг ишончига кириб, уни 17 000 АҚШ доллари эвазига Исроил давлатига ишга юбориши учун «ишчи виза» расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг