Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиззахда қидирувдаги ота ўрнига собиқ овсин алимент тўлади

Жиззахда қидирувдаги ота ўрнига собиқ овсин алимент тўлади

Оилавий келишмовчиликлар сабаб ажрашган айрим ота-оналар фарзандлари таъминоти учун белгиланган алимент мажбуриятини бажаришдан бўйин товлаётгани, афсуски, болалар ҳуқуқларининг поймол бўлишига олиб келмоқда.

Фуқаро А.И. ҳам шундай оталардан бири. Суд қарорига мувофиқ, у вояга етмаган фарзанди учун собиқ турмуш ўртоғи А.С. фойдасига алимент тўлаши лозим бўлган. Бироқ, у ўз мажбуриятини бажармай, 20 миллион сўм қарздорликка йўл қўйган.

Қарздорни топишнинг имкони бўлмаганлиги сабабли, муқаддам унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Мажбурий ижро бюроси Ғаллаорол тумани бўлими давлат ижрочиларининг саъй-ҳаракатлари натижасида қарздорнинг акасининг турмуш ўртоғи, яъни ундирувчининг собиқ овсини жиянига бўлган меҳри ва моддий таъминотдан узилиб қолмаслиги учун унинг фойдасига 10 миллион сўм алимент пули тўлаб берилди.

Қарзни тўлаш жараёнида боланинг янгаси ушбу маблағни фақат бегуноҳ фарзандларга раҳми келгани учун тўлаётганини, болалар тақдири на отани, на онасини ўйлантираётганини таъкидлаб, таассуф билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг