Жиззахда сифатсиз дориларнинг улкан партияси аниқланди
Жиззах вилоятида 250 млн сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини савдога чиқарилишининг олди олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фориш тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Ш.А. фуқаро М.Х.га хорижда ишлаб чиқарилган тегишли сифат сертификатига эга бўлмаган 15 турдаги жами 1 071 қути дори воситаларини 250 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter