Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Аномал қуруқ давр: ноябр ойидаги об-ҳаво таҳлил этилди

Аномал қуруқ давр: ноябр ойидаги об-ҳаво таҳлил этилди

Фото: Xabar.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, якунланган ноябр ойи жуда қуруқ ва камёғин бўлди. Ноябр ойининг ўзига хос иқлимий хусусияти ҳаво ҳароратининг ой бошидан охиригача тез пасайиши ҳисобланади, чунки ноябрь ойининг охири қиш мавсумига ўтиш давридир.

Бу йил ноябр ойидаги ҳаво ҳарорати одатдаги иқлим тартибига мос келмади. Ноябр ойининг биринчи ўн кунлиги энг совуқ бўлиб, у меъёрдан 1-4 даражага совуқ бўлди. Ўн кунлик ўртасида совуқнинг энг юқори чўққисида, ҳудуднинг катта қисмида ҳарорат кечалари 1-6 даража совуққача, республика шимолида баъзи жойларда 9-11 дараджа совуққача пасайди.

Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликлари илиқ ҳаво кузатилди. Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудлари иқлим меъёрига нисбатан энг илиқ бўлди. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Навоий вилоятининг шимоли бўйича 2025 йилнинг ноябр ойи метеорологик кузатувларнинг барча йиллари учун энг илиқ ноябрь ойлари (меъёрдан 2-4 даражага юқори) учлигига кирди.

Республиканинг қолган ҳудудларида ноябр ойининг ўртача ойлик ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлди.

Ҳаво ҳароратининг энг юқори қийматлари ойнинг ўртасида кузатилди. Кундузи ҳаво 19-22 даража илиққача, энг чекка жанубда ва Қорақалпоғистон Республикасининг айрим жойларида 23-25 даража илиққача исиди. Ўтган ноябр ойида максимал ва айниқса минимал ҳарорат қийматлари ўзларининг экстремал қийматларидан узоқ бўлди.

Ноябрь жуда аномал қуруқ бўлди. 4-5 ноябр кунлари республика ҳудуди бўйича ёмғир ёғди. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида, Қашқадарё вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ўртача жадалликда, айрим жойларда эса ҳатто кучли ёмғир ёғди. Аммо бу ёмғир ёғган ягона давр эди. Кейинчалик қуруқ об-ҳаво Ўзбекистоннинг барча ҳудудида ой охиригача давом этди.

Умуман олганда, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сурхондарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларида ойлик ёғингарчилик миқдори ойлик меъёрдан 15% га кам бўлди. Ушбу ҳудудлар бўйича ўтган ноябрь ойи барча кузатув йиллари учун энг қуруқ ноябрь ойлари бешлигига кирди. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик меъёрдан 20% дан 50% гача бўлди. 4-5 ноябр кунлари тоғли ҳудудларда ёғингарчилик қор кўринишида қайд этилди ва ва беқарор қор қоплами ҳосил бўлди, у ҳаво ҳарорати кўтарилиши билан бутунлай эрийди.

Ҳарорат инверсиясини сақлашга ҳисса қўшадиган барқарор об-ҳаво ҳолати, ёғингарчиликнинг йўқлиги ва узоқ вақт давомида асосан кучсиз шамол эсиши ҳавони ифлослантирувчи моддалардан табиий тозаланишига тўсқинлик қилди. Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик мавсумий меъёрдан 2% дан 35% гача бўлди. Ушбу куз фасли барча кузатув даври учун энг қуруқ куз мавсусмлари бешлигига кирди. Фақат Қорақалпоғистон Республикасининг марказий ва жанубий вилоятларида мавсум учун ёғингарчилик миқдори меъёрдан 40-80% ни, шимолий ҳудудларда эса 95-222% ни ташкил этди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг