Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Журналистлар Муратов ва Ресса Нобель мукофотига сазовор бўлишди

Журналистлар Муратов ва Ресса Нобель мукофотига сазовор бўлишди

Фото: «ТАСС/Сергей Бобылев»

Россиялик журналист Дмитрий Муратов, «Новая газета» бош муҳаррири ва филиппинлик журналист Мария Ресса 2021 йил учун тинчлик бўйича Нобель мукофоти лауреатларининг медаль ва дипломлари билан тақдирланишди. Маросим 10 декабрь куни Норвегия пойтахти шаҳар ратушасида бўлиб ўтди ҳамда мукофотнинг YouTube видеохостингидаги расмий каналида намойиш этилди.

Муратов ва Ресс 8 октябрь куни тинчлик бўйича Нобель мукофоти билан тақдирланишга қарор қилинганди.

Дмитрий Муратов — россиялик журналист, телебошловчи, «Новая газета» асосчиларидан бири ва бош муҳаррири. У Россия Федерацияси тарихида биринчи бўлиб Тинчлик учун Нобель мукофотига сазовор бўлди. Собиқ Иттифоқ даврида у ҳуқуқ ҳимоячиси Aндрей Сахаров ва СССРнинг биринчи президенти Михаил Горбачёвга топширилган.

Мария Ресса — журналист ва ёзувчи, янгиликлари ва текширувлар ёритиладиган Rappler сайти ҳаммуассиси ҳисобланади. У тахминан 20 йил давомида Жануби-Шарқий Осиёда етакчи тадқиқотчи мухбир сифатида фаолият кўрсатган.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин тинчлик бўйича Нобель мукофоти билан тақдирлангани учун Муратовни табриклади. Россия раҳбари журналистнинг Нобель мукофотини хайрия ишларига, жумладан, болалар хосписига бағишлагани ҳақидаги сўзларига эътибор қаратди. 2021 йилда лауреатлар 10 миллион швед крони (тахминан 12 миллиард сўм) олади.

Бу йилги Нобель мукофотлари қандай топширилиши келишиб олингани ҳақида хабар бергандик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг