Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Каттақўрғон сув омбори соҳилида кластер ташкил қилинади

Каттақўрғон сув омбори соҳилида кластер ташкил қилинади

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида қурилажак маданият ва туризм кластери лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда шаҳар ҳокимияти вакиллари, секторлар раҳбарлари, барча қизиқувчилар иштирок қилдилар. Каттақўрғон сув омбори соҳилида бўй кўрсатадиган кластер қурилиши уч босқичда амалга оширилади.

–  Биринчи босқичда маданият ва истироҳат боғи, табиат қўйнидаги кафе, замонавий овқатланиш шохобчалари, очиқ ва ёпиқ аквапарк, ҳаво шарларида парвозлар ва сув техникаларини ташкил этиш режалаштирилган, –  дейди лойиҳа ташаббускори, «KBR NATURE RESORT COMPLEX» МЧЖ раҳбари Сафар Эргашев. – Иккинчи босқичда турли тоифадаги дам олиш масканлари, ресторанлар қурилади. Учинчи босқич қурилиш ҳажми янада кенгроқ. Лойиҳага кўра, бунда меҳмонхоналар ва саккиз минг кишига мўлжалланган амфитеатр қад кўтаради.

Тадбирда сўзга чиққанлар, қиймати 3 млн долларга тенг лойиҳа қўшимча иш ўринлари яратиши, ҳудудда ички сайёҳлик қаторида хорижий сайёҳларни ҳам жалб қилиш имкони пайдо бўлиши ва пировардида шаҳарда янги даромад манбаларига йўл очилишини таъкидлашди. Экотуризм йўналишидаги кластерда Спорт ва соғломлаштириш билан боғлиқ даргоҳлар ҳам бўлади. Бу маҳаллий аҳоли ҳаёт тарзига ҳам таъсир кўрсатиши кутилади.

Биринчи босқичда доирасида қурилиши режалаштирилган объектлар жорий йилда ишга тушиши кўзда тутилган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг