Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кексайганда вақт тезроқ ўтади. Уни секинлаштириш учун нима қилиш керак?

Кексайганда вақт тезроқ ўтади. Уни секинлаштириш  учун нима қилиш керак?

Эҳтимол, 40-45 ёшдан ошган ҳар бир одам ёши ўтиши билан вақт тезроқ ўтаётганини пайқаган бўлиши мумкин. Агар илгари олдинда жуда кўп вақт бор бўлиб, муҳим ишларни кейинга қолдиришингиз мумкин эди, энди эса кун давомидаги соатлар сезиларли даражада камайганлиги ҳисси пайдо бўлди. Оддий нарсалар ҳам кўпроқ вақт талаб қиладигандек кўринади. Лекин бу қандай ва нега содир бўляпти?

Илмий асослаш

Аниқланишича, вояга етганда вақтнинг жадал ўтиши субъектив туйғу эмас. Япон олимлари бу хусусиятни изоҳлаб беришга ҳаракат қилдилар. Уларнинг тадқиқотларига кўра, йиллар инсон миясидаги нейронларнинг эскиришига таъсир қилади ва шу туфайли вақт ҳисси бузилади. Аниқланишича, миянинг ташқи оламга супер-маргинал нейронлари бир мунча вақт ўтгач, бошқа нейронларнинг фаолият суръатидан орқада қолиб чарчай бошлайди. Бу хусусият катта одамларда аниқ анмоён бўлади. Уларда вақтнинг юқори тезликда шошилиши ҳисси мавжуд, лекин шу билан бирга улар ҳали олдинда кўп вақт борлигини ҳисобга олиб, ҳеч нарса қила олмайди, ҳамма нарсани доимо кейинроққа қолдирадилар.

Дарҳақиқат, буни ўзингизда кузатишингиз мумкин, агар илгари бирданига бир неча юмушларни бажара олган бўлсангиз, энди уларни амалга оширишни ортга суряпсиз. Минимал диққат-эътибор талаб қиладиган оддий ҳаракатлар ҳам бир неча соатга кечиктириляпти. Қирқ ёшдан кейин ўрганиш жуда қийин эканлигини пайқайсиз. Мутахассислар бу ҳақиқатни миянинг ўзига хос хусусиятларига боғлашади. Ёшликнинг кўплаб янги таассуротлари мавжуд, мия ғайриоддий ҳаракатлар ва тажрибаларни диққат билан қайта ишлайди ва эслаб қолади, кейинги сафар худди шундай вазиятларда автомат тарзда ҳаракат қила бошлайди. Ёш ўтиши билан янги таассуротлар камаяди, мия “эскирган” нейрон боғланишлар асосида автопилотда ишлашга ўтади.

Янгилик – бу унутилган яхши эскилик

Агар мия янги маълумотларни қайта ишлаш билан банд бўлса, унда соат қотиб қолгандек туюлади. Шу сабабли бизга болалигимизда вақт жуда секин ўтаётгандек туюлади, ҳозиргидек югурмайди. Инсоннинг ёши қанча катта бўлса, унинг ҳаётида вақт шунча тез ўтади.

Вақт ўтишини қандай секинлаштириш мумкин?

Бунинг учун сиз миянгизи доимий ишаб туришга мажбур қилишингиз керак, шунда у вақтни назорат қила олади. Сизга бунда янги таассуротлар ёрдам бериши мумкин. Барчамизга аёнки, бошқа мамлакатларга саёҳат қилиш учун маблағ ва вақт топа олмаслигимиз аниқ, аммо илгари ҳеч қачон бўлмаган жойларда юришингиз, театр ёки музейларга бора оласиз. Бундан ташқари, янги маълумотларни ўрганиш, янги дўстлар билан мулоқот, янгича машғулотлар ва ҳордиқ ҳам мия фаолиятига фойдали таъсир кўрсатади.

Оптик хаёллар музейи

Олимлар тавсия қиладиган яна бир самарали усул, бу – ҳаётингизнинг ҳар бир соатини ёзиб олиш. Бу маслаҳатни ўзингизда синаб кўринг. Ҳар куни эртага қилишингиз керак бўлган ишларингизнинг кичик режасини тузинг. Ва янги кун келганда, ҳар доим ўтган соатлар ичида бажарган ишларингизни ёзиб қўйинг, бу вақт оралиғини тўғри баҳолашга ва кўп нарсага улгуришингизга ёрдам беради. Ушбу тажрибани икки ҳафта давомида ўтказинг. Вазифаларни бир ярим, ҳатто икки баравар кўпроқ бажарасиз ва вақтни яхшироқ ҳис қила бошлайсиз.

Бундан ташқари, ярим шарлар ўртасидаги узвий муносабатлар миянинг янада самарали ишлашига ёрдам беради. Масалан, чап қўлингиз билан одатий ҳаракатларни (агар сиз ўнақай бўлсангиз ёки аксинча) амалга ошириш. Ноқулай қўлингиз билан овқатланиш анжомларини ушлашга, ёзишга, чизишга, кийимларингиз тугмаларини қадашга ҳаракат қилинг. Ёки махсус машқларни бажаринг: қўлларингиз, оёқларингиз ёки бармоқларингиз билан бир вақтнинг ўзида турли ҳаракатларни бажаринг.

Масалан шу тарзда: бир вақтнинг ўзида бир қўлингизнинг бош бармоғини, иккинчи қўлингизнинг кичик бармоғини чиқаринг. Сўнг: бирининг – номсиз, бошқасининг – кўрсаткич бармоғини ва ҳоказо. Кейин тескари тартибда давом этинг.

Бу усуллар мия ярим шарларини тахминан бир хил даражада ривожланишига ёрдам беради.

Хўш, ёшга доир вақтга бўлган муносабатингиз ўзгардими?..

Усмонжон Йўлдошев

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг