Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Келажак мероси» халқаро мукофоти таъсис этилади

«Келажак мероси» халқаро мукофоти таъсис этилади

Жорий йил 3 ноябр куни «Келажак мероси» халқаро мукофотини таъсис этиш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–330-сон) қабул қилинди.

Қарорга кўра, «Келажак мероси» халқаро мукофоти таъсис этилади.

Халқаро мукофот учун танловлар 2025 йилдан бошлаб ҳар йили қуйидаги йўналишларда ўтказиб борилади:

  • адабиёт;
  • маданий мерос;
  • театр ва кино;
  • мусиқа ва рақс;
  • тасвирий ва амалий санъат;
  • мода ва дизайн;
  • илм-фан, таълим ва рақамли технологиялар.

Халқаро мукофотнинг ҳар бир йўналиши бўйича ғолиблар статуэтка, диплом ва 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги 1 марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

Ғолибларга Халқаро мукофот тантанали равишда топширилади.

Манба: t.me

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг