Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Корея гранти ҳисобидан Ўзбекистонга 100 та тез ёрдам автомашинаси олиб келинади

Корея гранти ҳисобидан Ўзбекистонга 100 та тез ёрдам автомашинаси олиб келинади

Корея Республикасининг DK Consultants компанияси гранти ҳисобидан Ўзбекистонга 100 та тез тиббий ёрдам автомашинасини етказиб бериш бўйича 7 миллион долларлик меморандум имзоланди

Корея Республикасининг DK Consultants компанияси гранти ҳисобидан Ўзбекистонга 100 та тез тиббий ёрдам автомашинаси етказиб берилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бу бўйича тегишли меморандум имзоланди. Унга кўра, тез ёрдам автомашиналарини 2026 йилнинг биринчи ярмида харид қилиш режалаштирилган. Лойиҳа қиймати 7 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Келишув Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазири ўринбосари Ф. Ташпулатов бошчилигидаги делегациянинг Корея Республикасига амалий ташрифи доирасида имзоланди.

Компания раҳбарияти билан учрашувда соғлиқни сақлаш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, мулоқот чоғида:

Тошкент шаҳридаги 7-сон клиник шифохонани давлат-хусусий шериклик асосида бошқарувга олиш;

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида замонавий даволаш биносини барпо этиш юзасидан таклифлар билдирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг