Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Лола Йўлдошева табиатни биргаликда асрашга чақирди

Лола Йўлдошева табиатни биргаликда асрашга чақирди

Таниқли хонанда Лола Йўлдошева ўзининг Instagramдаги саҳифасида Ўзбекистонни чиқиндилардан тозалаш, тозалик маданиятини ошириш, экологияни сақлаш йўлида бирлашишга даъват билан чиқди. Бу ҳақда экология қўмитаси матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

«Хайрли кун! Бу кунда ҳам ҳар биримиз 1 кг атрофида ахлат ҳосил қилиб, чиқариб ташлаймиз. Ҳар кунимиз шундай ўтади. Яъни, биргина Тошкентнинг ўзи бугун икки ярим МИЛЛИОН кг ахлат чиқаради.

Атрофингизга қаранг. Йўлаклар атрофидаги пакетлар, қоғоз ўрам ва бўш қутилар билан тўлган ариқлар, пластик билан лиқ тўла дарё ва каналлар. Ва кейин, занжир бўйлаб, мана шу аҳлатлар натижасида ҳалок бўладиган қуш ва ҳайвонлар. Занжирнинг охирида эса биз — шу дарёлардан сув ичадиган ўзимиз.

Экологияни ифлослантириш глобал муаммоси бугун ҳар қачонгидан долзарб бўлиб турибди.

Атрофимиз тозароқ бўлиши учун сиз нима қила оласиз?

Келинг, экология ҳимоясида бирга турамиз. Мен билан бирга атроф-муҳит ифлослантирилишига қарши чиқинг. Экология мавзусида #yerbizninguyimiz хештеги билан суратга олинг. Энг яхши суратларни мен ўз телеграм-каналим ва сторисимда жойлайман», — дея ёзади Лола Йўлдошева.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг