Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Маданий мерос объектлари қабристонларга айлантириб юборилган — прокуратура

Маданий мерос объектлари қабристонларга айлантириб юборилган — прокуратура

Маданий мерос объектлари билан боғлиқ 160 та ноқонуний ҳолатлар аниқланган ҳамда 25 та жиноий иш очилган.

Маданий мерос агентлиги ва Бош прокуратура раҳбарияти ҳамда мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида таъкидланишича, маданий мерос объектлардан 156 таси қабристонларга айлантирилганлиги, 5 тасига жиддий зарар етказилганлиги аниқланган.

Тадбирда берилган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ҳозирги кунга қадар 8 минг 209 та моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари аниқланган бўлиб, шундан 4 минг 748 та археология мероси объекти ҳисобланади.  Жорий йил маданий мерос объектлари ҳамда унинг туташ ҳудудларда 160 та ноқонуний ҳолатлар аниқланган ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинган.

Шундан 25 таси жиноий иш, бунда 23 таси археология ёдгорликлари ва унинг ҳудудида аниқланган ҳолатлар. 135 та маъмурий ишлар, бунда 34 та ҳолат археология ёдгорликлари ҳудудларида қайт этилган.

2023 йилнинг 8 ойи давомида археология тадқиқотларини олиб бориш учун 108 та рухсатнома расмийлаштирилди. Рухсатномаларнинг 78 таси археологик қазув учун, 30 таси археологик қидирув учун тақдим этилган. Шундан 20 га яқини халқаро қўшма экспедиция ҳисобланади. 2022 йил давомида олиб борилган археология тадқиқотлари натижалари юзасидан тайёрланган 48 та ҳисоботлар қабул қилиб олинди ҳамда экспертизадан ўтказилди.

«Xabar.uz» мухбирининг «Маданий мерос объектлари туризм маршрутларига киритилиши ва сайёҳлар ўртасида тарғиб қилиниши бўйича қандай ишлар олиб бориляпти?» деган саволига Маданий мерос агентлиги директори биринчи ўринбосари Турсунали Қўзиев шундай жавоб берди:

– Бу борада Ахсикент комплекси яхши мисол бўла олади. У ерда сайёҳлар объектга зарар етказмаган ҳолда ҳаракатланиши, археологлар ёпиқ жойда ишлаши учун шароитлар яратилган. Энди бошқа объектларни туризм маршрутларига қўшишга келсак, бу инфраструктурани ривожлантириш, керакли шароитларни яратиш билан боғлиқ катта маблағ ва меҳнат талаб қилади. Шунга қарамай бу борада ишлар олиб бориляпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг