Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мактабларда қоғоз кундаликка қайтилгани рад этилди

Мактабларда қоғоз кундаликка қайтилгани рад этилди

Ижтимоий тармоқларда мактабларда анъанавий (қоғоз) кундаликлар, синф журналлари жорий этилаётганлигига доир тарқалган хабарлар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат берди.

Вазирлик расмийларига кўра, ушбу хабарларнинг ҳуқуқий асоси йўқ.

Таъкидланишича, ПҚ-3931-сонли қарор ҳамда ПФ-5712-сон фармон билан мамлакатдаги мавжуд барча умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг давомати ва фанларни ўзлаштириш баҳолари «eMaktab» электрон журнал тизими орқали амалга оширилиб келинмоқда.

Бундан кўзланган мақсад, ўқитувчилардаги иш юкламасини камайтириш, ўқув жараёнини ташкил этишда замонавий ахборот-комуникация технологияларини жорий этишдан иборат. Ушбу жараён халқаро тажрибада ҳам ўзини оқлаган.

Мазкур тизим жорий этилиши натижасида ота-оналарнинг ўз фарзандларининг дарсларни ўзлаштириш даражасини масофавий кузатиш имконияти яратилиб, ўқувчиларни баҳолашда шаффофлик таъминланиб келинмоқда. Шунингдек, педагоглар фаолиятига доир турли қоғозбозликларнинг камайишига эришилган.

Шу ўринда, вазирлик мактабларга анъанавий кундалик ва синф журналларига қайтиш бўйича ҳеч қандай топшириқ берилмаганини маълум қилиб, мамлакатда амалга оширилаётган рақамлаштириш жараёнлари ортга қайтмас тус олганлигини алоҳида таъкидлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг