Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Марказий Осиё: 2018 йилда содир бўлган аянчли 5 фожиа

Марказий Осиё: 2018 йилда содир бўлган аянчли 5 фожиа

Фото:«Tengrinews.kz»

Ўтаётган 2018 йилда кўплаб қувончли воқеалар билан бир қаторда, фожиали ҳодисалар ҳам содир бўлди. «Kaktakto» нашри Марказий Осиёга дахлдор бўлган 5 та нохуш воқеани ёдга олди.

Оқтўбадаги фожиа

2018 йил 18 январ куни 52 нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Қозоғистонда автобус ёниши натижасида ҳалок бўлди. Ушбу ҳодиса 2018 йилда Марказий Осиё учун энг қайғули ҳодиса сифатида қайд этилди.

Caption

Хитойда этник қозоқларга бўлган муносабат

2018 йилнинг май ойида Қозоғистон ОАВларида қайта тарбиялаш лагерларида қийноққа солинаётган этник қозоқлар ҳақида хабарлар тарқалди.

Туркманистонда озиқ-овқат тақчиллиги

2018 йилнинг баҳоридан Туркманистонда озиқ-овқат маҳсулотлари етишмовчилиги бошланди. Дастлаб, дўконларда тухум ва гўшт, кейинроқ ун ва нон тақчиллиги юз берди. Ёзда эса вазият янада оғирлашиб, нонни паспорт асосида сотиш бошланди.

Фото:«Asia Plus»

Шунингдек, мамлакатда иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар юзага келди. 40 ёшдан паст эркакларга мамлакатни тарк этиш тақиқлаб қўйилди. Юқори синф ўқувчилари эса мактабни битиргандаёқ, армия чақирилиши белгиланди.

Тожикистонда АҚШлик сайёҳларнинг ўлдирилиши

2018 йилнинг ёзида Тожикистонда тўрт нафар велосаёҳатчи ўлдириб кетилди.

АҚШ, Нидерландия, Франция, Швейцария ва Германия фуқаролари саналган етти нафар сайёҳга номаълум шахслар томонидан қилинган ҳужум натижасида уларнинг 4 нафари ҳалок бўлди, икки киши оғир жароҳатланди. Аввалига уларни автомобиль уриб юборган, кейин уларни шу машинадан чиққан одамлар тўппонча ва совуқ қуроллар билан жароҳатлашган.

Фото:«Радио Озоди»

Фақат франциялик турист ҳодиса жойидан узоқдалиги туфайли фожиадан қутулиб қолди.

АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси мазкур ҳодисани теракт дея баҳолади.

Хўжанддаги маҳбуслар исёни

Ноябрь ойининг охирида Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида жойлашган қаттиқ режимдаги колонияда кўтарилган исён натижасида 47 киши ҳалок бўлди, 121 киши ярадор бўлди.

Фото:«Радио Озоди»

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг