Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Майнавозчилик давом этмоқда: навбатда Андижон!

Майнавозчилик давом этмоқда: навбатда Андижон!

Фото: «Xabar.uz»

Фермер ўзига ўзи душманми? Ҳосилнинг чўғи паст бўлишига атайлаб қасд қиладими? Шу билан ўзига бало орттиришга ишқивозми улар?

Шу ва шу каби саволларга  ҳеч ким «ҳа» деб жавоб бермайди, албатта. Шундай экан, қасамёдга на ҳожат?

Шунақа тадбирлар билан дунёга кулги бўлаётганимизни ҳис қиляпмизми? Хўп, Сирдарёда-ку, шундай тадбир бўлиб ўтди, ният минг некбин эса-да, унга етмоқ учун кўрилаётган дастлабки чора «қасам» экан, бундан хайр кутиб бўлмайди барибир. Сенаторларимиздан бири топиб гапирди: «Қасам билан ҳосилга барака кириб қолмайди»!

Ҳозиргина Андижондан хабар келди: «қасамёд» тадбири у ерда ҳам ўтказилаётган экан. «Қасамёд» матнини кўриб, на кулишни биласиз, на куйишни...  Мана, кўринг, ўқинг – хулоса ўзингизга тан!

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг