Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

МИБ Ўзбекистонга олиб кирилган дронни йўқ қилди

МИБ Ўзбекистонга олиб кирилган дронни йўқ қилди

Мажбурий ижро бюроси томонидан мамлакатимиз ҳудудига ноқонуний равишда олиб кирилмоқчи бўлган дрон йўқ қилинди.

«Юртимиз ҳудудига фуқароларимиз томонидан ноқонуний олиб кирилаётган ва тегишли ҳужжат ҳамда рухсати мавжуд бўлмаган маҳсулотлар йўқ қилиниши ҳам мумкин», дейилади МИБнинг «Xabar.uz»га берилган хабарида.

Қайд этилишича, МИБ Сурхондарё вилояти бошқармаси ҳамда Термиз шаҳар бўлими томонидан жиноят ишлари бўйича судларнинг ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида Термиз тумани Каттақум массивида жойлашган махсус палигонда ҳамкор ташкилотлар ва холислар иштирокида товар-моддий бойликлари зарарсизлантирилган.

Жумладан, белгиланган тартибга кўра акциз маркаланмаган, жами қиймати 59 миллион 436 минг сўмлик тамаки маҳсулотлари, шунингдек, жами қиймати 56 миллион 455 минг сўмлик 23 турдаги 324 қути дори воситалари белгиланган тартибда ёқиб юборилди.

Бундан ташқари, мамлакатимиз ҳудудига ноқонуний равишда олиб кирилмоқчи бўлган бир дона учувчисиз учиш ҳамда бир дона мобиль телефон аппаратлари ҳам белгиланган тартибда йўқ қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг