Миробод туманининг айрим ҳудудларида совуқ сув ўчирилади

Миробод туманидаги айрим манзилларда совуқ сув таъминоти ўчирилади.
Миробод тумани сув таъминоти томонидан куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида «Абдулла Авлоний» маҳалласида Д-300 мм бўлган марказий ичимлик суви тармоғида қувур алмаштириш ишларини амага ошириш режалаштирилган.
Шу муносабат билан «Абдулла Авлоний», «Миробод», «Янги Миробод» маҳаллаларининг айрим ҳудудларида 11 июль соат 09:00дан 12 июль соат 09:00гача ичимлик суви таъминоти тўхтатилади.
Сув таъминоти ўчирилган ҳудудларга махсус машиналарда сув етказиб берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter