Шавкат Мирзиёев: «Ҳамма велосипедда юрсин, соғлиққа фойда» (видео)

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 9 февраль куни Юнусобод туманида бўлиб, бу ердаги Тошкент метрополитени Юнусобод йўналиши иккинчи босқичининг қурилиш ишлари билан танишгани ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, давлат раҳбари пойтахтда қурилаётган ер усти метроси қурилишини такомиллаштириш, илм асосида материаллар вазнини енгиллаштириш, метро йўли остидаги ҳудудни ободонлаштириш, қўшимча хизматларни йўлга қўйиш юзасидан кўрсатмалар берди.
— Бу ерда велосипед учун махсус йўлак бўлсин. Ёшлар, кексалар, аёллар, умуман ҳамма истаганча велосипедда юрсин, бу соғлиққа фойда, — деди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter