Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Муҳожир қиз ҳикояси: «Тоғамни кечира олмайман»

Муҳожир қиз ҳикояси: «Тоғамни кечира олмайман»

Яқин қариндошининг қистови билан Россия Федерациясининг Бохняка, Петропавловск-Камчатский шаҳрига қурилиш-таъмирлаш ишларига даромад топиш мақсадида кетган ва ўзи билмаган ҳолда ИШИД сафига қўшилиб, бир неча йил умрини қамоқда ўтказган ромитанлик муҳожир қиз ҳикояси.

 Ҳикоядаги барча исм-шарифлар ўзгартирилган.

Лақманинг калласи тарози палласига қиёс экан. Чунки у ким нима қўйса, ўша томонга оғади. Лақманинг ўз фикрига эга эмаслиги, ўз қараши йўқлиги эса тарозибонга қўл келади. Лоқайд одам учун эса дўстнинг ҳам, душманнинг ҳам, қавму-қариндоши, бегонанинг ҳам аҳамияти йўқ. Яқин қариндошимиз, тўғрироғи, ўз тоғамнинг лақмалиги, нафақат, жамиятга, тинч-осуда ҳаётга, кўплаб яқин қариндошу ошна-оғайниларимизнинг ҳам умрига завол бўлди.

Мен туғилганда, исмимни яхши ният билан Ёригул, деб қўйишган. Бироқ, гулдек умрим хазон бўлди, айни тўй ёшимда бошимни ёр кўксига эмас, қамоқнинг зах ва қора деворларига қўйдим. Ақлимни таниб-танимай, тоғам Амир Самировнинг ваъдаларига ишонган онам мениям ўзи билан Россия Федерациясининг Петропавловск-Камчатск шаҳрига олиб кетди. Ўшанда бизга қўшилиб, яна икки яқин қариндошимиз ҳам бирга жўнаганди.

Онам, мен ва бошқа яқин қариндошларимиз Россияга бориб, катта даромад топиш, рўзғорни бутлаш, уй-жойни тиклаш, машиналар олиш ва бошқалардан ҳеч қолишмайдиган тўкин-тўкис ҳаётда яшаш орзусида йўлбўйи суҳбатлашиб кетдик. Манзилга етиб боргач, афсуски, ҳеч қандай қурилиш ёки бошқа ишларга эмас, бошқа муҳитнинг сурункали таъсири остида қолиб қолиб кетишимизни тушуниб етдик.

Ўзимизга номаълум шахсларнинг ўзбек тилидаги маъруза ва ноширларини, интернет тармоғи орқали ёт мазмундаги материалларни  ўқишга, видеороликларни томоша қилишга мажбур эдик.  Бундан ташқари, маърузаларни муҳокама қилишга руҳий зўриқиш орқали сингдириб бораётган биз, яқинларининг тақдири тоғамиз Амир Самировни мутлақо қизиқтирмасди. «Ўз опангга, ўз жиянингга, ўз яқинларингга шундай кўрнамаклик қиласанми?»-дея онамнинг жоврашлари фойдасиз эди. Кўз олдимда онамни урар, тепкилар, ёт талқиндаги китобларни ўқиб, видеоларни кўришга мажбурлар эди. Бундай пайтда бошқа яқин қариндошимиз бўлган йигитлар ҳам ожиз қолишарди.

Ҳа, айтмоқчи, Петропавловск-Камчатск шаҳрига тоғам биздан ҳам олдин божаси Фаёз Темиров, ўз акаси Акрам Самиров ва унинг турмуш ўртоғи, яъни янгам Мадина Самирова, жиянлари Рамазон Қодиров ҳамда Манзура Қодирова, Суннат Салимов, синфдоши Нодир Намозовларни ҳам Россия Федерациясига «иш»га чақириб улгурган экан.

Ҳаммамиз худди тутқунликдаги қулларга ўхшардик Ҳатто, ўшанда, онамга, ҳамқишлоқларимга: «Ҳаммамиз бир бўлиб тоғамни ўлдирайлик ёки кимгадир билдирайлик!»-деб жовраганман. Афсуски, бизнинг бирортамизнинг қўлимизда на телефон ва кўчага чиқиб, кимгадир ҳолатни айтиб бериш учун шароит бор эди. Ҳаммамиз туну-кун атрофи ўзимизга нотаниш «уламо»лар билан ўраб олинган бино ичида эдик. Тўйиб овқатланмасдик, совуқ ва зах бино ичида узуккун диний таълим олишга мажмурий  жалб этилган эдик.

 Тоғам Амир Самировнинг ўзи  1981 йилда Ромитан туманида туғилган. Ўрта маълумотли, оилали, 3 нафар фарзанди бор. Муқаддам унга нисбатан жиноят иши бўйича эҳтиёт чораси сифатида сиртдан «қамоқ» жазоси қўлланилган.

Мўмай даромад топиш илинжида Россия Федерациясининг Петропавловск-Камчатск шаҳрига қурилиш-таъмирлаш ишлари билан шуғулланиб келган тоғам бўш вақт топдим, дегунча спиртли ичимликлар ичиб, вақтичоғлиқ қилган экан. Унинг вақтичоғлиги аввалига, рўжўга, кейин эса тобеликка айланган. Шундай кунларнинг бирида у ҳамюрти Ҳамро Эрмат билан танишиб қолган ва унга сўзсиз эргашган. Тоғамга Ҳамронинг «амри маъруф»лари, айниқса, «жиҳод», «шаҳидлик» ва «ҳижрат»ни тарғиб қилувчи ғоялари маъқул кела бошлаган.

Маълумот ўрнида: суд ҳужжатларига кўра, Ҳамро Эрмат – «Исломий жиҳод иттиҳоди» диний экстремистик оқими раҳбари. «Каменск-Уральский жиҳодий жамоати» аъзоси бўлган. Сепаратистик, фундаменталистик ва ақидапарастлик ғоялари билан бойитилган маъруза, эслатма ва қўшиқлар  тарғиботчиси. Халқаро террористик ташкилотлар бирлашувидан ташкил топган «Ироқ Шом Ислом Давлати» халқаро террористик ташкилоти сафига қўшилиш, махсус ўқувдан ўтиб, қуролли гуруҳлар билан Ироқ ва Сурия давлатларига террорчилик ҳаракатларида иштирок этиш ва бутун дунёда ислом давлатини қуришни режалаштириш жиноятини содир қилган.

Опа, билсангиз, тоғам Ҳамронинг тузоғига хамирдан қил суғиргандек осон илинган,-дея сўзида давом этади суҳбатдош,- Чунки Ҳамро Эрмат одамларнинг диндорлик туйғуларидан фойдаланишни жуда яхши биларди. Бундайларни бир марта моддий қўллаб-қувватлаб,  «сигнал» берса, тамом-вассалом, дини ва Ватани тайинсиз йигитлар ота-она ва оила тугул, ўзлари туғилиб ўсган юртни ҳам алғов-далғов қилишга тайёр туришади. Тоғамнинг ҳам худди шундайлар тоифасидан эканини Ҳамро тушуниб етган. Ва албатта, унга худди шундай манқуртлар зарур бўлган.

Тоғам ўзига араб алифбосини ўргатиб, диний илм ва амаллар билан онгу шуурини забт этиб олган Ҳамрони устоз сифатида қабул қилган. 

Тўғриси, тоғам у қилди-бу қилди, барибир, биз қариндошларнинг бир нечтамиз унинг йўриғига ён бермадик. Айтганини бажармасак, қандайдир, ҳужрага ўхшаган бир ёқимсиз ва қоронғу хонага олиб кириб, урарди, тепарди. Ҳатто, онам: «Ўлдирсанг ўлдир, жонимдан ҳам ўтди, сенинг жазоингни Аллоҳ берсин!»-деб укаси билан кўп жанжалларга борган. Шу орада тоғамга инсоф кириб, йигитларни қурилиш ишларига жалб этди. Топган даромадларидан бир қисмини ўзи қишлоқдагиларни хавотирга қўймаслик учун уларнинг номидан оилаларига юбориб турди. Хотин, бола-чақаси билан гаплаштириб туриш учун ўзининг телефонини бериб турар ва бу ердаги ҳолатлар ҳақида айтиб қўймаслиги учун қўлида пичоқ ёки таёқ билан бошида турарди. Мен бундай манзараларни фақат киноларда бўлса керак, деб ўйлардим. Афсуски, мактабни тугатибоқ, кўрган кечинмаларим мана шундай оғриқли манзаралар гирдобида хазон бўлди.

Кейинчалик билсак, ўшанда биз Камчатка шаҳри, «Бохнияка» кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирида жойлашган мусулмонлар масжидига жойлаштирилган эканмиз. Тоғам шу ерда имомлик қилувчи тожикистонлик Нусрат Муҳаммад билан бизни таништирди.  Шундан сўнг имом бизнинг ҳаммамизни 20-30 километрча олисдаги аллақандай ижара уйга олиб кетди. Бир нечта кичик, тор ва сиқиқ хоналарга ажратилган уй бизга худди қамоқхонани эслатарди. Аёллар ва эркаклар хонаси пластмаст девор билан ажратилган, яқин қариндош бўлишимизга қарамай, бир-биримиз билан суҳбатлашишни ҳам, ҳатто, гуноҳга чиқаришди. Ижара уй эгаси, яъни Нусрат Муҳаммад шу қадар жоҳил ва шафқатсиз эдики, биз, қиз-жувонларни кундуз кунлари бир фурсат бўлса ҳам мизғиб олишга рухсат бермасди. 

Энг ёмони, кун кечида қурилиш ишларидан чарчаб қайтган йигит қариндошларимизни ҳар жиҳатдан сиқувга олишар, ҳуқуқларини таъқиқлашар, қилган ҳар бир ҳатти-ҳаракатларидан камчилик топишарди. Кўз олдимизда яқинларимиз сўлиб борарди. Амир тоғам катта тоғам Акрамнинг ўғли Суннатнинг норози арзу-шикоятларини ўринсиз қолдираверди. Уни кўп жазолар, «ишдан чарчаб келдим, намоз ўқишга ҳам, бошқасига ҳам ҳолим йўқ» дея жоврашларини инобатга ҳам олмасди.

Орадан вақт ўтди. Кўнглида ғайир мақсадни тугиб олган Амир тоғам Суннатни, ўз синфдоши Нодир  ҳамда божаси Фаёзни имом ихтиёридаги шу ижара уйда қолдириб, қолганларни ўзи билан бирга олиб, яна Петропавловск-Камчатскка қайтди.

Яна кунлар бир зайлда кечаверди. Мени эса, булар шундай ғайирли ишлар қилишаяпти, наҳотки, ҳеч ким бу ҳақда Ўзбекистонга хабар етказмаяпти, деган ўй қийнарди. Бу ҳақда онамга айтсам, «агар тирик қолишимизни истасанг, жим юр. Кун келади, ҳали ҳаммаси ф