Мустақиллик байрами пойтахтнинг қайси манзилларида нишонланиши айтилди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан 30–31 август кунлари байрам сайллар ўтказиладиган манзиллар рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, 12:00 да бошланадиган тадбирлар:
- Юнусобод тумани — “Ўзэкспомарказ” майдони.
18:00 да бошланадиган тадбирлар:
- Бектемир тумани — “Coca cola garden” боғи;
- Миробод тумани — “Фурқат” боғи;
- Сергели тумани — Сергели марказий хиёбони;
- Олмазор тумани — River park майдони;
- Учтепа тумани — “ Eco Seul” боғи;
- Чилонзор тумани — Dream Park (Ғафур Ғулом боғи);
- Шайхонтоҳур тумани — “Наврўз” боғи;
- Янгиҳаёт тумани — “Янги Дархон” МФЙ 45–46 уйлар олдидаги майдон;
19:00 да бошланадиган тадбирлар:
- Мирзо Улуғбек тумани — “Мирзо Улуғбек” истироҳат боғи (Central Park);
- Яшнобод тумани — “Ашхобод” истироҳат боғи;
- Яккасарой тумани — “Дўстлик” истироҳат боғи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter