Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманганда 1,6 млрд сўмлик газ ўғирланди: тафсилотлар

Наманганда 1,6 млрд сўмлик газ ўғирланди: тафсилотлар

Фото: Прокуратура департаменти.

Учқўрғон туманида 1,6 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган умумий овқатланиш шохобчаси аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учқўрғон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда “R.K.” МЧЖ раҳбари Б.М. (муқаддам судланган) умумий овқатланиш шохобчасида тижорат мақсадида газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 1,6 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг