Наманганда фуқаро хотини ва 3,5 ойлик қизини болта билан уриб ўлдиргач, ўзини ўзи ёқиб юборди
![Наманганда фуқаро хотини ва 3,5 ойлик қизини болта билан уриб ўлдиргач, ўзини ўзи ёқиб юборди](https://xabar.uz/static/crop/4/1/920__95_4182757900.jpg)
Шу йилнинг 13 июнь куни Наманганда даҳшатли қотиллик содир этилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Унга кўра, Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи 44 ёшли У.Х. (илгари судланмаган, ишсиз) кечга яқин ўз хонадонида оилавий можаро натижасида турмуш ўртоғи М.М.нинг (1984 йилда туғилган, уй бекаси) бош ва бўйин соҳасига болта билан бир неча маротаба уриб ташлайди. Сўнг вояга етмаган уч нафар қизига (қизларнинг каттаси 10 яшар, кенжаси уч ярим ойлик!) ташланиб, уларга ҳам (болта билан) тан жароҳати етказади.
Олинган жароҳатлар натижасида воқеа жойининг ўзида хонадон бекаси ва уч ярим ойлик чақалоқ вафот этади. Икки нафар қизалоқ эса, олган тан жароҳатларига қарамай, қўшнининг уйига қочиб чиқишга муваффақ бўлади.
Шундан сўнг, У.Х. яшаш уйининг ошхонасида ўзини-ўзи ёқиб юборади ва шу тариқа у ҳам воқеа жойида вафот этади.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter