Наманганда қарздор фуқаронинг автомашинаси «қамаб қўйилди»
Наманган вилоятида қарздорлик билан боғлиқ яна бир йирик ҳолат аниқланди. Мажбурий ижро органлари томонидан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида МЧЖ га тегишли «Volkswagen» русумидаги автомашина хатловга олиниб, жарима майдонига жойлаштирилди.
Маълум бўлишича, қарздор жамиятга қарашли бир неча автотранспорт воситасида йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги қоидаларни бузганлик учун 106 та жами 71 миллион сўм миқдоридаги жарималари ва бошқа ижро ҳужжатлари бўйича ҳам қарздорлик йиғилиб, умумий сумма 202 миллион сўмни ташкил этган.
Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси ходимлари томонидан қонун доирасида тегишли чоралар кўрилди. Қарздорлик ўз вақтида бартараф этилмагани сабабли, қарздор жамиятга қарашли транспорт воситаларидан бири жарима майдонига келтирилди.
Қайд этилишича, бу каби чоралар қарздорларни ўз мажбуриятларини бажаришга ундаш ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter